Шойгу Афғонистонга борди
Олам
−
25 Ноябрь
15540Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу бошчилигидаги Россия делегацияси Афғонистонга борди ва “Толибон” муваққат ҳукумати бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар Охунд билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда муваққат ҳукумат баёнот берди.
Музокараларда, хусусан, савдо ва саноат вазири ҳамда иқтисодиёт вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий ва Қори Дин Муҳаммад Ҳаниф, шунингдек, Россия Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов иштирок этди.
Учрашувда томонлар “сиёсий муносабатларни мустаҳкамлаш”, иқтисодий ҳамкорлик, савдо-сотиқ ва юкларни транзит қилиш каби масалаларни муҳокама қилди.
Абдул Ғани Бародар Охунд “Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорлик тикланиши билан мамлакат ўзини минтақада иқтисодий ҳамкорлик маркази сифатида кўраётгани"ни таъкидлади.
Афғонистон муваққат ҳукумати баёнотига кўра, Шойгу “Афғонистондаги сиёсат, иқтисод ва хавфсизлик соҳаларидаги [ижобий] динамикани тан олган”. У, шунингдек, “Россиянинг Афғонистон билан икки томонлама ҳамкорлик даражасини ошириш нияти”ни эълон қилган ва "Толибон"ни Россия Федерациясида тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариш режаларини эслатган.
“Россиялик инвесторлар ва давлат корхоналари Афғонистонга тоғ-кон саноати, транспорт ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларга сармоя киритишга қизиқиш билдиришди", дейилади баёнотда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь