Шотландия Буюк Британиядан мустақилликка эришгач, ЕИга киришга тайёр – Ҳамза Юсуф
Олам
−
28 Июнь 2023
7219Шотландия Биринчи вазири Ҳамза Юсуф мамлакат Буюк Британиядан мустақилликка эришса, Европа Иттифоқига аъзо бўлишга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда у бугун, 28 июнь куни Европанинг “Politico” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“2016 йилда Шотландия аҳолисининг 62 фоизи Европа Иттифоқида қолиш учун овоз берди. Агар 2014 йилда Шотландия мустақиллиги бўйича референдум пайтида улар 2016 йилда нима бўлишини билишганида, фуқароларнинг бу борадаги қарори, шубҳам йўқки, бошқача бўлган ва улар Шотландиянинг мустақил давлат бўлиши учун овоз берган бўларди”, деб эслайди Юсуф.
Вазирнинг сўзларига кўра, Эдинбург мустақиллиги ҳозирда мамлакат учун янада муҳимроқ, устувор вазифага айланган. Европа Иттифоқининг собиқ аъзоси сифатида Шотландия Европа ҳуқуқий тизимига амал қилиш бўйича кўп йиллик тажрибага эга. Бу эса Европа блокига қўшилишда бошқа номзодлар, масалан, Болқон мамлакатлари билан солиштирганда сезиларли устунлик беради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Ҳамза Юсуф 2014 йилдан буён бу лавозимда ишлаб келаётган Никола Стержен ўрнига Шотландиянинг Биринчи вазири этиб тайинланган эди. У бу лавозимни эгаллаган биринчи мусулмон ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь