Шомуродов ва Машариповда Эронга қарши ўйинни ўтказиб юбориш хавфи бор
Спорт
−
20 Март
9576Бугун, 20 март куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич 7-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз уйида Қирғизистон билан баҳс олиб борди. Бугунги баҳсда сариқ карточка олса, Ўзбекистоннинг бир қатор етакчи футболчилари Эронга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Жумладан, терма жамоа аъзолари Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов, Шерзод Насруллаев, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков ва Бобур Абдуҳолиқов каби футболчиларда аввалги ўйинларда орттирилган сариқ карточка бор. Агар шу футболчилар бугунги ўйинда ҳам сариқ карточка олса, Эронга қарши ўйинда майдонга тушмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қирғизистонга қарши баҳсни кимлар ўтказиб юбориши хабар қилинганди.
LiveБарчаси