Қирғизистонга қарши баҳсни кимлар ўтказиб юборади?
Спорт
−
20 Март
1814Бугун, 20 март куни Жаҳон чемпионати-2026 турнири 3-саралаш босқичи 7-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон термасини қабул қилади. Ушбу баҳсни Ўзбекистон терма жамоаси сафида Ҳусниддин Алиқулов, Шерзод Насруллаев, Умарбек Эшмуродов ва Остон Ўрунов кабилар ўтказиб юборади.
Маълумотларга кўра, “Ризеспор” таркибида Туркия чемпионати доирасида бурнидан жароҳат олган Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов жароҳати сабаб Тошкентга келмаган. Терма жамоа устози Темур Кападзе Алиқуловнинг ўрнини “Насаф” ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев билан тўлдирди. Шунингдек, ўйинга бир кун қолганида “Насаф” клуби ҳимоячиси Шерзод Насруллаевнинг ҳам жароҳати борлиги ва Қирғизистон термасига қарши баҳсни ўтказиб юбориши маълум бўлди. Яна бир марказий ҳимоячи Умарбек Эшмуродов дисквалификацияси борлиги учун ўйинда қатнаша олмайди. Яъни у Шимолий Кореяга қарши ўйинда қизил карточкага лойиқ кўрилган ва бугунги Қирғизистон термасига қарши учрашувни ўтказиб юборади. Жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлишга улгурмаган Остон Ўрунов ҳам Қирғизистон терма жамоасига қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Шу сабабдан Кападзе “Ал-Ваҳда” клуби вингери Хожимат Эркиновни жамоага жалб қилган.
Маълумот ўрнида, “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган мазкур учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.
LiveБарчаси