Шомуродов ўзини Мессига ўхшатишганига муносабат билдирди

Спорт

image

Италиянинг “Женоа” клубининг ўзбекистонлик футболчиси Элдор Шомуродов ўзини “Барселона” клуби форварди Лионель Мессига тенглаштирилаётганига муносабат билдирди. Футболчи “La Gazzetta dello Sport” нашри билан интервьюда мураббий Жозе Моуриньо ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашган.

“Мен Моуриньони яхши кўраман, мен учун ҳақиқий кумир. Фикримча, у мураббийлар орасида мутлақо биринчи ўринда туради. Мени “ўзбек Мессиси” дейишяптими? Нега бундайлигини тушунолмайман, лекин тахаллусни қолдираман! Аммо умуман олганда, мен доим Диде Дрогбанинг ўйинидан илҳомланганман”, деган Шомуродов.

Футболчи Италия муҳитига мослашиб кетганини, унга жамоадошлари ёрдам берганини айтиб ўтган.

“Ҳозир фақат “Женоа” ҳақида ўйлаяпман, ҳар бир ўйиндан кейин қандай ўйнаганимни таҳлил қиляпман. Бош мураббий Баллардини ҳақ – ўзига қаратилган мақтовлар ҳақида ўйламаган яхши. Италияда ўзимни қандай ҳис қиляпман? Аллақачон “хайрли тонг”, хайрли кеч” ва “кўришгунча” дейишни биламан. Мослашиш жуда қийин бўлди деёлмайман. Менга жамоадошларим биринчи кундан ёрдам беришди. Италияда мен мамлакатим ёшлари учун намуна бўлмоқчиман”, деган Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2020 йил кузида “Ростов”дан “Женоа”га ўтди. Ҳозиргача футболчи итальян клубида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 

Аввалроқ, Италия чемпионати пешқадами “Ювентус” Шомуродовга қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

1282

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг