Шомуродов Ўзбекистоннинг ЖЧдаги мағлубияти сабабини айтди
Спорт
−
28 июн 12179 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Конго Демократик Республикасига қарши учрашувдаги мағлубият сабабларига тўхталди.
Аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи баҳсида Конго ДРга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионатини плей-офф йўлланмасисиз якунлагани хабар қилинганди.
“Ҳаммаси психологияга боғлиқ. Ҳисобда олдинда бўлганингиздан кейин устунликни сақлаб қолиш ва гол ўтказиб юбормаслик ҳақида кўпроқ ўйлайсиз. Ана шундай пайтларда хатолар юзага келади. Биз тўпни яхши назорат қила олмадик, кераксиз хатоларга йўл қўйдик. Менимча, рақиб айнан шу хатоларимиздан унумли фойдаланди”, дейди Шомуродов ўйиндан кейин журналистларга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этди. Жамоа гуруҳ босқичида Колумбияга (1:3), Португалияга (0:5) ва Конго Демократик Республикасига (1:3) мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлади.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда ва турнир жорий йилнинг 19 июль куни якунланади.
Live
Барчаси