Шомуродов Турин клубига ўтиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида "бўрилар" сафини тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда "Sky Sport Italia" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, футболчига Туриннинг "Торино" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Буқалар" раҳбарияти асосий ҳужумчиларидан бири жароҳат олгани боис янги форвард қидирмоқда. 

Маълумот ўрнида, "Торино" Шомуродовга анчадан буён даъвогарлик қилмоқда, ҳаттоки, клуб римликларга Шомуродов бўйича таклиф билан  чиқишга ҳам улгурган. 

Аввалроқ Шомуродовга Италиянинг "Сампдория" ва "Фиорентина" клублари қизиқаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шомуродов

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made