Шомуродов тўп тепадиган клуб мухлислари норозилик намойиши ўтказмоқчи

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ўйнайдиган “Рома” мухлислари Даниэле де Россининг ишдан бўшатилиши ортидан норозилик намойиши ўтказмоқчи. Бу ҳақда “Football Italia” хабар берди.

Бир неча кун олдин клуб А Сериянинг 4-туридан сўнг бош мураббийни истеъфога чиқарганини эълон қилди, унинг лавозимини хорватиялик Иван Юрич эгаллади. Эътиборлиси, бир неча ҳафта аввал де Россининг шартномаси 2027 йилнинг июнигача узайтирилганди.

Илгари “Торино” ва “Женоа” клубларини бошқарган Юрич қўл остидаги илк ўйин 22 сентябрь куни “Олимпико” стадионида А Серия етакчиси “Удинезе”га қарши бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, “Рома” мухлислари янги мураббийнинг дебютини бойкот қилишга қарор қилган. Жамоа ашаддий ишқибозларининг трибунаси камида ўйиннинг биринчи ярим соати, шунингдек, ўйиндан олдинги чигал ёзди машғулоти ва клуб мадҳияси янграётган вақтда бўш бўлади.

Ўз баёнотида римликлар мухлислари бошқа тармоқлардаги мухлисларни ҳам уларга қўшилишга чақирди.

Маълумот учун, жорий мавсумда римликлар А Сериянинг 4 та ўйинида бирорта ҳам ғалаба қозона олмаган, жамоа 3 очко жамғариб, турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Рома Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг