Шомуродов “Transfermarkt” тузган рамзий жамоадан жой олди
Спорт
−
01 Ноябрь 2022 17717 1 дақиқа
Машҳур "Transfermarkt" портали Италия А Сериясида энг кўп ўйин ўтказган собиқ Иттифоқ мамлакатлари футболчиларидан тузилган икки хил вариантдаги рамзий терма жамоани эълон қилди. Рамзий терма жамоаларнинг биридан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва "Рома" аъзоси Элдор Шомуродов ҳам ўрин олган.

Италия чемпионатининг 12-турида "бўрилар" сафарда "Верона" билан куч синашиб, 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Элдор Шомуродов баҳснинг 83-дақиқасида майдонга туширилди.
Аввалроқ, Моуриньо Шомуродовга жуда кам ўйин амалиёти тақдим қилаётгани учун Элдор қишда римликлар сафини тарк этиши ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов ҳозиргача А Серияда 64 та ўйинда майдонга тушишга улгурди.
Шахзод Шукуров
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь