Шомуродов бир тайм ўйнаган баҳсда “Рома” Италия кубогини тарк этди
Спорт
−
06 Февраль
43676 февралга ўтар кечаси Италия кубогининг чорак финал баҳсида “Рома” меҳмонда ”Милан”га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.
Учрашувда ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов асосий таркибдан ўрин олди ва иккинчи тайм бошида алмаштирилди. Баҳсда дастлаб, мезбонлар футболчиси Темми Абрахам 16-дақиқада ҳисобни очди. 42-дақиқада Абрахам номига дублни расмийлаштирди. 54-дақиқада захирадан майдонга тушган римликлар ҳужумчиси Артем Довбик ҳисобни қисқартирди. Мезбонларнинг янги футболчиси Жоау Фелиш гол уриб, якуний ҳисобни қўйди.
Шу тариқа, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган миланликлар ярим финалда “Интер” - “Лацио” жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин 26 февраль куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси