Шольц Украинани тиш-тирноғи билан қўллашини айтди

Олам

image

Германия канцлери Олаф Шольц Украинага қўшимча ёрдам, жумладан, қурол-яроғ етказиб беришга ваъда берди. Бу ҳақда у кеча, 20 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилди. 

“Биз Украинани бор кучимиз билан қўллаб-қувватлаймиз: молиявий, иқтисодий, гуманитар, қолаверса, қурол-яроғ билан”, дейди канцлер.  

Шольй сўзида давом этаркан, Донбасс, Запорожье ва Херсон вилоятларининг Россия таркибига қўшилиши бўйича референдум ўтказаётганига ҳам эътибор қаратиб, Россия томонидан “диктовать” қилинаётган мустақилликни қабул қилиб бўлмаслигини айтди.  

“Россия томонидан буюрилган ҳеч қандай тинчлик қабул қилинмайди”, дейди у.

Германия ҳукумати раҳбари ўз нутқида Ғарб томонидан Россияга қарши жорий қилинган санкциялар ҳақида ҳам ижобий фикр билдирди.  

“Бу давлатларнинг ҳар бири БМТга аъзо бўлиш чоғида дунё тинчлиги ва халқаро хавфсизликни ҳимоя қилиш учун кучларни бирлаштириш ваъдасининг тасдиғидир”, дейди Шольц. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 сентябрь куни (тан олинмаган) Луганск халқ республикаси ва Донецк халқ республикаларининг Россия таркибига кириши бўйича референдум жорий йилнинг 23-27 сентябрь кунлари ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Олаф Шольц

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг