Шольц Россияни Украина бўйича навбатдаги тинчлик конференциясига таклиф қилди

Олам

image

Германия канцлери Олаф Шольц Россияни Украина бўйича навбатдаги тинчлик конференциясига таклиф қилди. Бу ҳақда у кеча, 19 июль  куни Дрезденда Германия социал-демократик партиясининг сайловолди тадбирида сўз очди. 

“Бу масала бўйича кўплаб муҳокамалар бўлиб ўтди, охирги марта Швейцарияда кўплаб мамлакатлар Украина  тинчлик саммити бўйича музокаралар ўтказишганди. Мен Украина Президенти Россиянинг навбатдаги учрашувда иштирок этишини хоҳлаётганидан жуда хурсандман”, дейди Олаф Шольц.    

Германия ҳукумати раҳбари Берлин Украинани Россияга қарши мудофаа курашида қўллаб-қувватлаши шарт ва  айни пайтда “Тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлаш орқали тинчликка интилиш” керак эканини, бироқ бу Украинани таслим қилиш орқали бўлмаслиги лозимлигини айтди.

Шу билан бирга, Шольц Россия Президенти Владимир Путинни яна кескин танқид қилди ва уни Россия ҳудудини “бир неча квадрат метрга” кенгайтириш учун кўплаб ватандошларини қурбон қилишда айблади. 

“Путингнинг империалист орзуси учун деярли 400 минг киши жонини берди”, дея қўшимча қилди  Шольц.

Германия канцлерининг таъкидлашича, НАТО позицияси шундан иборатки, Украинадаги уруш Россия Федерацияси ва альянс ўртасидаги урушга айланмаслиги керак. Шольц Украинага ёрдам бериш бўйича ҳар бир қарорни ўйлаб кўришини ва Киевнинг барча талабларини қондирмаслигини айтди.

Хусусан, у Украинада немис аскарлари бўлишини, шунингдек, Россия ҳудуди немис қуроллари билан ўққа тутилишини истисно қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олаф Шольц  келажакда Россия билан қуролсизланиш бўйича келишувларга муҳтожмиз дея таъкидлаганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Шольц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг