Шольц Путин унга таҳдид қилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Олам
−
22 Октябрь 2022
12769Германия канцлери Олаф Шольц Россия Президенти Владимир Путин гўёки у билан икки томонлама музокаралар чоғида Украинадаги можарони кенгайтириш билан таҳдид қилгани ҳақидаги ОАВда тарқалган хабарларни ёлғон деб атади.
“Узрли сабабларга кўра, мен Россия Президенти билан бўлган суҳбатлар мазмунини келтирмайман. Аммо, бир нарса: бу суҳбатлар давомида таҳдид бўлгани ҳақидаги мен ўқиган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, деди Шольц “Welt am Sonntag” газетасига берган интервьюсида, тегишли саволга жавоб бериб.
Олдинроқ Олаф Шольц рус гази ва нефтига юқори нарх жорий этиш хавфи ҳақида огоҳлантирган эди. Унинг сўзларига кўра, “юқори нарх” бўйича сиёсий қарор Европада энергия ресурслари тақчиллигига олиб келиши мумкин, чунки ёқилғи ишлаб чиқарувчилар уни ўзларига янада қулай шартларда сотишга ўтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Путин ва Шольц сўнгги марта жорий йилнинг 15 февраль куни юзма-юз учрашганди.
LiveБарчаси