Шольц Путин билан гаплашмоқчи

Олам

image

Германия канцлери Олаф Шольц Россия Президенти Владимир Путин билан алоқаларни давом эттириб, “яқин келажакда” яна телефон орқали мулоқот қилиш ниятида эканини айтди. Бу ҳақда у бугун, 10 июнь куни Нюрнбергда Германия протестант черковларининг 38-конгрессида маълум қилди. 

Шольцнинг билдиришича, у ўтган йилнинг февраль ойида Украинада уруш бошлангунга қадар ва ундан кейин ҳам Путин билан гаплашган. 

“Мен буни узоқ вақт давомида қилмаган бўлсам ҳам, яқин келажакда яна у билан боғланиш ниятидаман”, деган Германия ҳукумати раҳбари. 

Шу билан бирга, Шольц Украинада “адолатли тинчлик” ўрнатиш шарти Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш эканлигини таъкидлаган. Унинг  нутқи давомида йиғилганлар орасида “музокаралар”га чақириқлар янграган. Бунга Шольц "музокаралар нормал ҳолат" деб жавоб берган. 

"Гап ким ким билан ва нима ҳақида музокара олиб боришда", дея тушунтирган у.

Айтиш жоизки, олдин ҳам Германия канцлерининг ўзи ва унинг матбуот хизмати вакиллари Москва билан икки томонлама алоқалар зарурлигини ва Берлин уларни давом эттирмоқчи эканини таъкидлаган. 

Маълумот учун, Шольц ва Путин охирги марта 2022 йил 2 декабрда телефон орқали гаплашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Россия Путин Украина Олаф Шольц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made