Шодмонов Кореядан қуруқ қўл билан қайтмайди

Жамият 1302
image

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги делегацияси Корея Республикасида бўлиб турибди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху билан учрашди. Мулоқот чоғида томонлар икки давлат раҳбарларининг яқинда бўлиб ўтган учрашувлари мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга катта туртки бўлганини таъкидлашди. Шунингдек, инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар яратиш, хусусан, Ўзбекистондаги фармацевтика эркин иқтисодий зоналари ҳудудида маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун кенг имкониятлар яратилаётганлиги қайд этилди.

Томонлар Корея Республикасининг дори воситалари ва тиббий буюмлар учун “DUR” (DrugUseRecord) маркалаш тизими  тажрибаси билан танишди. Ушбу тизимнинг ноёблиги шундаки,  унинг ёрдамида маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача етиб бориш жараёни кузатиб борилади. Шунингдек, Корея Республикасининг тиббий суғурта ва “E-Health” электрон соғлиқни сақлаш тизими тажрибасини Ўзбекистонга татбиқ этиш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар якунида икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлари тиббиёт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

Шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг формацевтика ва биофармацевтика ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×