Шоҳжаҳон Эргашев нимадан норози?

Спорт

Жорий йилнинг 18 июнь тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Луизиана шаҳридаги бокс кечасида америкалик енгилмас Харолд Калдеронга қарши рингга кўтарилиб, ҳакамларнинг якдил қарорига билан ғалабага эришди. Ушбу ғалаба орқали Ғиёсов ўз вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогарга айланди.

Таъкидлаш жоиз, ўзбекистонлик яна бир профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Ғиёсов-Калдерон жанги олдидан ўзбекистонлик боксчига омад тилаганди. 

“Омад сенга. Жангни ютгин, ютқазсанг, сен билан жанг қилишнинг менга қизиғи қолмайди. Омад. Барибир уришамиз, деб айтдингку! Шуни кутиб юрибман!”, деган эди Эргашев.

Ғиёсовнинг ғалабасидан сўнг Шоҳжаҳон Эргашев ўз Instagram саҳифасига Харольд Кальдероннинг аввалги жангларидан бирини юклаб, ўз фикрларини ёзиб қолдирди. 

“Бу боксчи ҳам фақат ресторанларда жанг қилган эканда. Нега буни гапирмайсизлар? Мен бу боксчини беш раундга олиб бормас эдим. Ғиёсовга рақибни “зўрини” топишибди”, дейди Эргашев.

Шунингдек, Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсов мағлубиятга учратган яна бир боксчи мексикалик Кристиан Гомес Ғиёсовга муносиб рақиб бўлмаганига ишора қилди. 

“Бу ҳам ўз даврининг чемпиони”, деб истеҳзо қилди Эргашев.

Юқоридаги фикрлари орқали Шоҳжаҳон Эргашев ўз вақтида ўзи жанг қилган боксчиларга муносиб баҳо берилмаганига ишора қилгани кундек равшан.

“Мени кимгадир ёмонлигим йўқ. Ҳаммани тенг кўрмайсизлар. Гапирсангиз барчани хатосини бирдек гапиринг”, дея қўшимча қилди Эргашев.

Савол туғилади. Эргашев ўзи нимадан норози? Нега у Ғиёсовга танланган рақибларни кучсиз ҳисобламоқда?

Унинг айтишича, ўз вақтида айрим блогерлар Эргашевни ҳар хил “аравакаш” боксчилар билан жанг қилиб, ҳозирги даражасига эришди, деб айтган.

“Нега ўша блогерлар Шаҳрамга келганда жим бўлиб қолди?” дейди Шоҳжаҳон Эргашев.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз ОАВнинг бу боксчиларни, яъни Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашевни бир-бирига қайраш ниятимиз йўқ ва биз уларнинг жангини ташкил қилиш билан ҳам шуғулланмаймиз, лекин бир нарсани таъкидлаш жоиз, энди Ғиёсов WBA камарига мажбурий даъвогар, Эргашев IBF камарига яқин. Агар улар ўз вазн тоифаларида жаҳон чемпиони бўлса ва камарлар соҳиби сифатида жанг қилса, ўша жангнинг анонси ҳар томонлама жарангли ва шов-шувли бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг