Шоҳжаҳон Эргашев илк раунддаёқ рақибини чуқур нокаутга учратди
Спорт
−
11 Декабрь 2021
37341Бугун, 11 декабрь куни профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг 21 жангини ўтказди.
Таиланд вакили Аэккауэе Кауманега қарши кечган баҳс биринчи раундда ўз ниҳоясига етди ва 2 дақиқа 40 сонияда Эргашев рақибини чуқур нокаутга учратди. Кауманени эса шифокорлар замбилда олиб кетишди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида профессионал боксдаги ўзининг 9-жангини ўтказиб, биринчи зарбасидаёқ рақибини нокаутга учратди.
Маълумот учун, Эргашев фаолияти давомида 21 марта рингга кўтарилган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган – 19 нокаут.