Шоҳсанамхон Тошпўлатова Паралимпиада бронза медалини қўлга киритди
Спорт
−
30 Август 2021
5996Бугун, 30 август куни Токио Паралимпиадасининг аёллар ўртасида пара сузиш баҳсларида Шоҳсанамхон Тошпўлатова бронза медалига сазовор бўлди.
S13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш йўналишида Шоҳсанамхон Тошпўлатова 2:27,92 дақиқа вақт билан 3-ўринни эгаллади ва бронза медали соҳиби бўлди. У, шунингдек, 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича баҳсларда ҳам медаллар учун курашади.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 15 тага етди: 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошпўлатова 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича финалда иштирок этиб, 4-ўриндан жой олган эди.
LiveБарчаси