Шоҳасан Мирзаматовнинг рақиби маълум бўлди 

Спорт

image

Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик ММА'чи Шоҳасан Мирзаматов навбатдаги жангини 22 июль куни Octagon 47 мусобақасида ўтказади. Бу ҳақда промоушеннинг матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, мазкур баҳс Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашган “Балуан-Шолак” аренасида ташкил этилади. Ўша куни Мирзаматовга эронлик Акбар Азади-Фар рақиблик қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон вакили фаолияти давомида 11 та жангда қатнашиб, уларнинг 9 тасида қўли баланд келган ва 2 марта рақибларига имкониятни бой берган. У охирги жангини 2022 йилнинг май ойида МPL 5 турнири доирасида қирғизистонлик Эдил Эсенгуловга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган. 

Унинг эронлик рақиби Азади-Фар учун бу Octagon лигасидаги дастлабки жанг бўлади. 41 ёшли спортчи сўнгги жангини 2021 йил 4 февраль куни дебютант Орхан Аббасовга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган. У бунга қадар 4 та профессионал жангида зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳасан Мирзаматов Octagon Акбар Азади-Фар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг