Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди
Олам
−
17 Ноябрь 2022
3055Шимолий Корея бугун, 17 ноябрь куни Япон денгизига битта қисқа масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, учириш маҳаллий вақт билан 10:48 атрофида Канвондо провинциясидаги Вонсан ҳудудидан амалга оширилган. Парвоз ҳақидаги қолган маълумотлар таҳлил қилинади.
Шимолий Корея охирги марта 9 ноябрь куни Япон денгизига баллистик ракета учирган эди.
Агентлик маълумотларига кўра, учириш КХДР Ташқи ишлар вазири Қўшма Штатларнинг кенгайтирилган тийиб туриш кучайтиришга ва Вашингтон ва унинг иттифоқчиларининг минтақадаги ҳарбий фаоллигига қаттиқ жавоб беришга ваъда берганидан кейин амалга оширилган. АҚШ, Корея Республикаси ва Япония етакчилари 13 ноябрь куни Камбоджада бўлиб ўтган уч томонлама саммитда кенгайтирилган олдини олиш чораларини кучайтиришга келишиб олдилар.
Бу Қўшма Штатларнинг иттифоқдошини ҳимоя қилишда барча мудофаа имкониятларидан, жумладан, ядровий қуролдан фойдаланишга тайёрлигини билдиради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь