Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди
Олам
−
12 Сентябрь
1859Шимолий Корея Япон денгизига бир нечта баллистик ракета учирди. Улардан бири денгизга қулаб тушган. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Япония Соҳил хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, амалиётда бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталар иштирок этгани аниқланган. Ракеталардан бири мамлакатнинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарида денгизга қулаб тушган.
Нашрга кўра, Соҳил хавфсизлик хизмати денгиз кемаларини қўшимча маълумотни кузатишга ва агар ракета қолдиқлари аниқланса, унга яқинлашмасликка ва тегишли давлат идораларига хабар беришга чақирган. Парвоз масофаси ва баландлиги ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас.
Маълумот учун, жорий йилнинг 4 август куни КХДР чегара қўшинлари мамлакат корхоналарида ишлаб чиқарилган 250 та янги тактик баллистик ракеталарни учириш мосламаларини қабул қилиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин “душманларнинг ҳар қандай таҳдидларини олдини олиш учун мамлакатнинг ядровий имкониятларини кучайтириш”га ваъда берган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15