Ким Чен Ин Шимолий Корея ядровий қуролларини кучайтиришга ваъда берди
Олам
−
10 Сентябрь
3376Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин “душманларнинг ҳар қандай таҳдидларини олдини олиш учун мамлакатнинг ядровий имкониятларини кучайтириш”га ваъда берди ва ядровий қуроллар сонини экспонент сифатида кўпайтириш сиёсатини барқарор олиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлигига таяниб, “Yonhap” хабар берди.
Нашрга кўра, Ким Чен Ин ҳукумат режимининг 76 йиллиги муносабати билан катта партия ва ҳукумат амалдорлари билан учрашувда нутқ сўзлаган ва КХДР ядро қуролига эга бўлган душман давлатлар таҳдидига қаршилик кўрсатиш учун ядровий кучларини изчил мустаҳкамлашини маълум қилган.
“КХДР ўзининг ядровий қуролли душман давлатлари томонидан қўлланиладиган ҳар қандай таҳдидли ҳаракатларга тўлиқ дош бера оладиган ядровий кучини барқарор равишда мустаҳкамлайди ва давлатнинг барча қуролли кучларини, шу жумладан ядровий қуролларни жангга тўлиқ тайёрлаш учун чора-тадбирлар ва саъй-ҳаракатларини икки баравар оширади”, дейди Ким.
Маълумот учун, 2022 йил охиридаги партия йиғилишида Шимолий Корея раҳбари экспонент ва тактик ядро қуролларини оммавий ишлаб чиқаришга чақирди. Шунингдек, 2023 йил сентябрь ойида мамлакат Конституциясида ядро кучини мустаҳкамлаш сиёсати белгилаб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги фаразий уруш дунёга 4 триллион долларга тушиши хабар қилинган эди.
LiveБарчаси