Шимолий Корея Россияга қурол-яроғ беряптими?
Олам
−
08 Ноябрь 2022
6584Шимолий Корея (КХДР) Россияга қурол етказиб бериш бўйича келишувлар йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.
“Биз Россия билан ҳеч қачон “қурол бўйича келишувлар”га эга бўлмаганимизни ва келажакда бундай қилишни режалаштирмаслигимизга яна бир бор амин бўлдик”, дейилади Корея расмийларининг баёнотида.
Бундан ташқари, КХДР Пхеньян ва Москва ўртасидаги қурол-яроғ келишувлари борлиги ҳақидаги миш-мишлар Америка Қўшма Штатлари томонидан тарқатилаётганини қўшимча қилган. Пхеньян расмийларининг иддаосича, АҚШ бундай ҳаракатлари билан Шимолий Кореянинг обрўсига путур етказмоқчи.
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби Россия Украина ерларига қилаётган босқинида фойдаланиш учун Москвага яширин тарзда артиллерия снарядларини юбораётганини даъво қилган эди.
Аввалроқ, Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учиргани тўғрисида хабар берилганди. Бунга жавоб тариқасида, АҚШ ва Жанубий Корея Ташқи ишлари вазирлари учрашиб, Шимолий Корея ядро қуролидан фойдаланадиган бўлса, Ким Чен Иннинг режими қулаши мумкинлигини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь