Шимолий Корея Россияга 13 мингдан ортиқ контейнерда қурол-яроғ юборган бўлиши мумкин
Олам
−
28 Август
86982022 йил ўрталаридан бери Шимолий Корея Россияга ичида қурол-яроғ бўлиши мумкин бўлган 13 минг денгиз контейнерини жўнатган. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбий разведка бошқармаси ҳисоботига таяниб, “Newsweek” хабар бермоқда.
Шарқий Нажин порти орқали КХДР Россия Федерациясига 6 миллиондан ортиқ 152 мм артиллерия снарядлари, шунингдек, мобил зенит-ракета тизимлари, танкка қарши ракеталар ва бошқа ҳарбий техникани олиб ўтган бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, контейнерларнинг деярли ярми жорий йилнинг февраль ойидан кейин жўнатилган. Корея Республикаси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, аввалроқ Пхеньян Москвага қурол-яроғ солинган 6,7 минг контейнер юборган. Бундай таъминот эвазига Россия Шимолий Кореяга ракета ва сунъий йўлдош дастурлари бўйича технологик ёрдам кўрсатиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия Президенти Владимир Путин билан имзоланган 23 моддадан иборат шартнома мазмунини очиқлаган эди.
LiveБарчаси