Шимолий Корея ҳеч қачон ядровий давлат мақомидан воз кечмайди – Ким Чен Ин

Олам

image

Шимолий Корея ҳеч қачон ядровий давлат мақомидан воз кечмайди. Бу ҳақда мамлакат етакчиси Ким Чен Ин 15-чақириқ Шимолий Корея Олий халқ йиғинининг биринчи сессиясидаги дастурий нутқида сўз очди.

“Ҳукумат ядровий давлат мақомини мутлақо қайтариб бўлмайдиган даражада мустаҳкамлашни давом эттиради ва бизга қарши кучларга фаол кураш олиб бориб, уларнинг барча антирежими провокацияларини йўқ қилади”, деган Ким Чен Ин.

Шунингдек, у Шимолий Корея ҳукумати армияни ва мудофаа саноатини изчил модернизация қилишини, мамлакатни “қалъага” айлантириш учун зарур бўлган инсон ва моддий ресурсларни тўлиқ таъминлашини ҳамда мудофаа салоҳиятини доимий равишда ошириб боришини билдирган.

“Рақибларимиз қарама-қаршиликни танлайдими ёки тинч ҳамжиҳатликни танлайдими – бу уларнинг ихтиёрида, биз эса ҳар қандай танловга жавоб беришга тайёрмиз”, деган давлат етакчиси.

Ким Чен Ин Шимолий Корея ҳеч қачон тинчликдан воз кечмаганини, аксинча, тинчликни ҳимоя қилиш учун ҳаракатдан тўхтатмаслигини ҳам таъкидлаган. Унинг фикрича, бу нафақат мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, балки минтақа ва халқаро ҳамжамиятда барқарорликни сақлашга қаратилган масъулиятли ёндашувдир.

Шунингдек, у ҳукуматнинг давлат суверенитети, мавжудлиги, хавфсизлиги ва ривожланишига таҳдид солаётган кучларга қарши барча мавжуд воситаларни ишга солиш позицияси “мутлақо ўзгармас” эканини билдирган. Ким Чен Иннинг айтишича, Шимолий Корея ҳукумати бундан буён ҳам мустақиллик байроғини баланд кўтариб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин яна Президент этиб қайта сайланганди. Ушбу қарор мамлакат Олий халқ мажлисининг бир кун аввал бўлиб ўтган биринчи сессиясидан сўнг қабул қилинган. У 99,93 фоиз овози билан тасдиқланган, сайловда иштирок этиш даражаси эса 99,99 фоиз бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг