Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас – Норов
Жамият
−
11 Ноябрь 2022
10331Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанддаги саммитида (Ўзбекистон тан олмаган – таҳр.) Шимолий Кипр Турк Республикасини Ташкилотга кузатувчи сифатида қабул қилиш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов туркиялик мавқедоши Мавлуд Чавушғли томонидан тарқатилган маълумотларга жавобан баёнот берди.
“Саммит натижасида Шимолий Кипр бўйича алоҳида қарор имзоланмади. Ўзбекистон, айниқса, давлат суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги масалаларида халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий амал қилади.
Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас”, дейди Норов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Шимолий Кипр Турк Республикаси Туркий давлатлар ташкилотига кузатувчи бўлиб қўшилаётгани ҳақида Twitter’даги саҳифаси орқали хабар берган эди.
Шимолий Кипр Турк Республикаси фақат Туркия томонидан тан олинган давлат ва унинг иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий ёрдамига жуда боғлиқ. Туркия Шимолий Кипр кўмагида ўз қўшинлари контингентини Шимолий Кипрга жойлаштирмоқда. Кипр Республикаси ва БМТ уни босқинчи куч деб ҳисоблайди. Республика Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига кузатувчи сифатида аъзо.
Шимолий Кипр Турк Республикаси аҳолиси тахминан 294 906 киши бўлиб, 3355 км² майдонда яшайди. Аҳолининг катта қисмини этник турклар ташкил этади. Уларнинг анклавларида қолган кипр юнонлари ва ливанлик маронитлар ҳам яшайди. Шимолий Кипр Республикаси пойтахти Кипр Республикаси ва Шимолий Кипр Республикаси ўртасида бўлинган Лефкоса (Никосия) шаҳри.
Шимолий Кипр Турк Республикаси Кипрнинг қолган қисмидан буфер зона билан ажратилган. Оролни икки секторга ажратувчи чизиқ Кипрдаги БМТ тинчликпарвар кучлари контингенти томонидан қўриқланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь