Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинланди

Жамият 5389
image

Подполковник Аюбжон Раҳимович Рустамов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг буйруғи билан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари – бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу пайтгача Аюбжон Рустамов 2019 йилнинг октябрь ойидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округдаги ҳарбий қисм командирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган.
 
Маълумот учун, Аюбжон Рустамов 2001 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозирги Қуролли Кучлар академияси)ни тамомлаб, 2005 йилда Чирчиқ олий-танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти малака ошириш курсларида таҳсил олган. 2007-2009 йилларда Қуролли Кучлар академиясининг мотоўқчи қўшинлари тактик қўмондонлиги техник таъминот тактик-штаб оператив қўмондонлиги йўналишида таълим олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 2.9
t
×