“Шифокорларга айт, менга сув беришсин”. Зангиотада вафот этган қувайтлик фуқаронинг энг сўнгги сўзи шу эди
Интервью
−
20 Октябрь 2020
55248Жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалинган қувайтлик бемор Салеҳ Дарвеш 67 ёшида вафот этди. У ушбу шифохонага 6 октябрь куни коронавирус асоратлари билан олиб келинганди.
15 октябрь куни вафот этган Салеҳ Дарвешнинг жасади кеча, 19 октябрь куни дафн этилди.
Зангиота шифохонасида вафот этганлар кўплигига гувоҳ бўлган қувайтлик Салеҳ Дарвешнинг турмуш ўртоғи Фотима Носирова QALAMPIR.UZ таҳририятига келиб, эрининг вафоти ва шифохонадаги ҳолат хусусида интервью беришни истади.
Унинг қайд этишича, Зангиотада иккита юқумли касалликлар, хусусан коронавирусни даволашга ихтисослашган шифохона бўлиб, улардан бири халқ тилида ИНТЕР, иккинчиси эса “Темирйўлчи” деб аталади. Қувайтлик Салеҳ Дарвеш айнан иккинчи шифохонада вафот этган.
Салеҳ Дарвешнинг рафиқаси Фотима Носирова шифокорлар томонидан бўлган қўпол муомала, турмуш ўртоғига нисбатан беэътиборлик, беморнинг бир қултум сувга зор бўлгани ҳақида айтар экан, ушбу интервьюдан ягона мақсади, ҳеч бўлмаса бошқалар ҳаётини сайлаб қолиш эканини урғулайди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ ўтган ҳафтанинг шанба куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев билан боғланган эди. Масъул бундан хабардор эмаслиги, ҳолат юзасидан Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси маъмурияти билан боғлангани, беморнинг вафоти ҳақидаги маълумотлар тайёр бўлгач, хабар берилишини айтганди. Орадан беш кун ўтди ҳамки, ССВдан дарак йўқ. Ўрганиб ҳам кетдик! Уйғон, ССВ! Уйғон!
Марҳум беморнинг рафиқаси билан интервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси