Янги шифохонага шифокорлар ишга олинади. Маош 10 млн сўмдан кам эмас

Жамият

image

Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси”га қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади:

Шифокорлар:

•    Анестезиолог-реаниматолог
•    Инфекционист
•    Эпидемиолог
•    Врач-лаборант
•    Врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар

Ҳамширалар:

•    Реанимация ҳамшираси
•    Палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари
•    Кичик тиббиёт ходимлари

14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади 
ва қуйидаги тартибда амалга оширилади:

•    Шифокорлар – 25 млн сўм,
•    Ҳамширалар – 15 млн сўм,
•    Кичик тиббиёт ходимлари – 10 млн сўм.

Кўнгилли тиббиёт ходимларини ишга қабул қилиш уларнинг яшаш жойидан қатъи назар республикамизнинг барча ҳудудларидан амалга оширилади. Ҳудудлардан ишга қабул қилинганлар бепул ётоқ жойи билан таъминланади.

Тиббиёт ходимлари ётоқ-жой, 3 маҳал бепул овқат ва тўлиқ шахсий химоя воситалари билан ҳам таъминланадилар.

Мурожаат учун телефонлар: 1109
71/241-12-02, 71/241-18-70, 71/241-54-54


Мақола муаллифи

Теглар

маош шифокор

Баҳолаганлар

1103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг