Шифокор соғлом уйқунинг осон усулини маълум қилди
Саломатлик
−
06 Август 2021
16059Британиялик шифокор Каран Раж уйқу билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган “10-3-2-1” усули ҳақида гапирди.
Биринчидан, шифокор ётишдан ўн соат олдин таркибида кофеин бўлган ичимликларни ичмасликни маслаҳат берган. Унинг сўзларига кўра, айнан шу моддани организмдан олиб ташлаш ва унинг огоҳлантирувчи таъсирини йўқ қилиш учун вақт керак бўлади.
“Ётишдан уч соат олдин катта миқдордаги овқатдан сақланинг. Бу жиғилдон қайнашининг олдини олади”, деб тушунтирган Раж.
Шунингдек, мутахассис ётишдан бир неча соат олдин спиртли ичимликлардан воз кечишни тавсия қилган.
“Уйқуга ётишдан икки соат олдин ишлашни тўхтатинг. Бу сизга дам олишга имкон беради”, деган шифокор.
Раж одамларни ухлашдан бир соат олдин гаджетлардан фойдаланишни тўхтатишга чақирган, чунки дисплейларнинг кўк чироғи уйқу цикли ва бедорликни бошқарувчи мелатонин ишлаб чиқаришга халақит бериши таъкидланган.