Шифохоналарда коронавирусдан даволанаётганлар 2 745 нафаргга тушди

Жамият 2408
image

Бугун, 7 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 118 нафарга ортиб, 59 697 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    43 нафари Тошкент шаҳрида;
•    39 нафари Тошкент вилоятида;
•    26 нафари Наманган вилоятида;
•    10 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 

•    Тошкент шаҳрида 152 нафар;
•    Тошкент вилоятида 87 нафар;
•    Наманган вилоятида 19 нафар;
•    Андижон вилоятида 13 нафар;
•    Фарғона вилоятида 8 нафар;
•    Хоразм вилоятида 7 нафар;
•    Қашқадарё вилоятида 5 нафар;
•    Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, 56 460 (+295) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатда 2 745 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.1
t
×