Шерзод Асадов Президент матбуот котиби этиб тайинланди

Жамият

image

Шерзод Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланди. 

Олдин у Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котиби лавозимида ишлаган. У бу лавозимга 2021 йил 24 мартда киришган.

Шерзод Икромович Асадов 1981 йил 4 майда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

Асадов 2007-2008 йилларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг таҳлил ва ташқи сиёсат стратегияси бош бошқармасида референт ва атташе лавозимларида ишлаган. 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги элчихонаси атташеси, кейинчалик учинчи котиби бўлган. 

2012-2015 йилларда у МДҲ ва ШҲТ давлатлари билан ҳамкорлик бошқармасининг иккинчи, биринчи котиби, бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2018 йилда Ўзбекистоннинг Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган. 2020 йилда эса Шерзод Асадов ЕХҲТ Доимий кенгашининг Иқтисодий ва экология қўмитаси раиси лавозимини эгаллаган.

2020 йил 19 март куни Асадов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзод Асадов Президент матбуот котиби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг