Шерматов Қашқадарёда бирорта битирувчиси ОТМга кирмаган 20 та мактаб директорини ишдан олди

Жамият

image
ХТВ: “Мактаб битирувчилари давлат гранти учун ажратилган квотанинг 50 фоизини эгаллади” north_east

ХТВ: “Мактаб битирувчилари давлат гранти учун ажратилган квотанинг 50 фоизини эгаллади”

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Қарши шаҳрида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди ва унда 20 нафар мактаб директори бирорта битирувчисининг ОТМга кирмагани сабабли ўз вазифасидан озод этилди. Бу хақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Йиғилишда битирувчиларнинг олий таълимга кириш бўйича энг юқори ва энг паст кўрсаткичга эга бўлган умумтаълим мактаблари қиёсий таҳлил қилинганлиги маълум қилинди.

“Вилоят республикада олий таълим муассасаларига бирорта ҳам битирувчиси кирмаган 191 та мактаб директорлари фаолиятига баҳо берилиб, мажлисда қатнашган, узоқ йил фаолият кўрсатиб, натижага эришмаган 20 нафар мактаб директори лавозимидан озод этилди, қолганларини ҳам озод этиш бўйича топшириқ берилди”, деб аниқлик киритган ХТВ матбуот хизмати.

Вазирлик хабарига кўра, битирувчиси олий таълимга кириш кўрсаткичлари бўйича юқори натижалардан бирини қўлга киритган Косон туманидаги 88-сонли мактаб жамоасига компьютер синфи совға қилинди. Ғузор туманидаги 68-сонли ихтисослаштирилган мактаб ва Шаҳрисабз туманидаги 7-сонли мактаб-интернати директорлари ва тўрт нафар фан ўқитувчилари "Халқ таълими фидоийси" кўкрак нишони билан тақдирланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ мактаб

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг