ХТВ: “Мактаб битирувчилари давлат гранти учун ажратилган квотанинг 50 фоизини эгаллади”

Жамият

image

Жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган имтиҳонларда мактаб битирувчилари давлат гранти асосида ўқишга ажратилган квотанинг ярмини эгаллади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилда давлат олий таълим муассасаларига қарийб 1,5 млн абитуриент ҳужжат топширган бўлса, шундан 23 фоизини (347 минг нафар) мактаб битирувчилари ташкил қилган. 

Қолганлари академик лицей ва коллеж битирувчилари ҳамда энг катта қисми аввалги йилларнинг битирувчилари бўлган. Уларнинг ҳам кўпчилиги бир йил давомида репетиторларга ва тайёрлов курсларига боришган бўлса-да, мактабнинг бу йилги битирувчилари натижаси юқорироқ бўлган.

otmga-kiris-2-variant.jpg

“11-синф битирувчиларининг 77 фоизи талаба бўлиш истагини билдиргани уларнинг ўтган йилга нисбатан ўқишга кириш иштиёқи икки бараварга ошганини кўрсатмоқда, бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 174 минг нафарга ёки 16 фоизга кўп”, дейилади хабарда.

Мактаб битирувчилари абитуриентларнинг атиги 23 фоизини ташкил қилган бўлса-да, олий таълим муассасалари учун ажратилган жами квотанинг 34 фоизини (47,9 минг), давлат гранти учун ажратилган квотанинг 50 фоизини (11,8 минг), тўлов-контракт учун ажратилган квотанинг 31 фоизни (36,1 минг) эгаллаган. 

“Бу эса мактабларда ота-оналар билан ҳамкорликда ўқувчиларни олий таълимга йўналтириш ишларининг самарасига яққол мисолдир. Вариатив ўқув режаларини жорий этилган синфларда анъанавий ўқув режада ўқийдиганларга қараганда ОТМга кириш кўрсаткичи юқорироқ бўлган”, дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ, ҳудудлар кесимида битирувчиларнинг ОТМга кириши бўйича Хоразм ва Наманган вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

битирувчи

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг