Шайхонтоҳур туманига янги прокурор тайинланди

Жамият

image

Акмал Аҳмедович Усмонов Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди. 

Акмал Усмонов 1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик институти ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини тамомлаган. У тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокуратурасида фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, мазкур тайинловга қадар Шайхонтоҳур туманида Анвар Ўрмонов прокурор лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг укаси Шавкатжон Турдимов янги лавозимга тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

прокурор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг