Шайхонтоҳурда ОИВ касаллигига чалинган, интим хизматлар кўрсатаётган бир гуруҳ шахслар ушланди
3-саҳифа
−
12 Ноябрь 2020
50470Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида ОИВ касаллигига чалинган ва интим хизматлар кўрсатувчи бир гуруҳ “Трансвестит” шаҳслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни ИИВ ЖҚББ ходимлари томонидан “Вазира” ва “Доно” лақабли бўлган ва бошқа шахслар интернет тармоғига ўзининг телефон рақамини жойлаштириб, моддий манфаатдорлик эвазига жинсий алоқа билан шуғулланаётганлиги тўғрисида тезкор маълумот олинган. Маълумот бўйича тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, Шайхонтоҳур туманининг кўчаларидан биридаги хонадон текширилганда 25 ёшли бўйдоқ, муқаддам судланмаган, ОИВ инфекциясига чалинган, вақтинча ишсиз, вилоятлардан бирида доимий рўйхатда турувчи Ш.О., 31 ёшли, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, С.У.ни мижозга 1 000 000 сўм эвазига икки маротаба жинсий алоқа қилишлари учун қўшиб, уларга ушбу хонадонни алоҳида хонасидан жой ажратиб, шароит яратиб берганлиги аниқланиб, Ш.О.дан холислар иштирокида 1 000 000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.
Бундан ташқари, ушбу хонадонда маълум миқдордаги пул эвазига мижозларга интим хизмат кўрсатаётган “Трансвестит” шахслар – 23 ёшли бўйдоқ, муқаддам судланмаган, ОИВ инфекциясига чалинган, вақтинча ишсиз, Б.Д., 28 ёшли бўйдоқ, муқаддам судланмаган, ОИВ инфекциясига чалинган, вақтинча ишсиз, З.Н., 26 ёшли бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Г.Ф. ушланган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида юқорида кўрсатилган шахслар муқаддам СПИДга қарши кураш марказларида инфекция билан касалланганлиги ва улар бошқа шахслар билан жинсий алоқа қилган тақдирда Жиноят кодексининг 113-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида тилхат олиниб, огоҳлантирилганлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари, ушбу шахслар Тошкент шаҳрининг турли туманларидаги хонадонларни ижарага олиб, у ерда ҳам интернет орқали мижозлар қабул қилиб, уларга интим хизмат кўрсатганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан юқорида номлари қайд этилган шахсларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБга топширилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь