Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида икки сутка сув бўлмайди

Жамият

image

Эртага, 23 сентябрь соат 09:00 дан 25 сентябрь соат 09:00 гача Шайхонтоҳур ва Олмазор туманидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. 

Шайхонтоҳур туманида:

•    “Сархумдон” маҳалласида;

•    “Обиназир” маҳалласида;

•    “Гулбозор” маҳалласида;

•    “Боғ кўча” маҳалласида;

•    “Илғор” маҳалласида;

•    “Тинчлик” маҳалласида;

•    “Чақар” маҳалласида;

•    “Зафаробод” маҳалласида;

•    “Бўстон” маҳалласида;

•    “Ҳувайдо” маҳалласида;

•    “Оқлон” маҳалласида;

•    “Катта Ҳовуз” маҳалласида;

•    Марказ-26, 27, 28 да;

•    1-сонли шифохона, 1-сонли Туғруқхона, Эски Уйғур кўчасидаги Нон цехи, ЖАР Спорт коплекси, 3-иссиқлик марказида.

Олмазор туманида:

•    Б-1, Б-3 мавзеларида;

•    Нурафшон, Қорасарой, Эски Қорасарой, Ботир Зокиров, Фаробий, Озод, Жанон, Лангар, Абдулла Кодирий  кўчаларида, Сағбон ва Зарқайнар  тор кўчаларида.

Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

Маълумот учун телефонлар: (71) 256-10-95, (71) 252-55-78, (71) 252-60-08, 1054.


Мақола муаллифи

Теглар

сув Олмазор тумани Шайхонтоҳур тумани

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг