Шавкат Мирзиёев эртага Фарғонага боради
Жамият
−
13 Сентябрь 2019 7147 1 дақиқа
Эртага, 14 сентябрь куни Қўқон шаҳрида I Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Тантанали очилиш маросими Қўқон марказидаги Худоёрхон ўрдаси майдонида бўлиб ўтади. Айни вақтда маросимга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Кеча, 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирокида ҳунармандлар шаҳарчаси очилди ва кўргазмаларга старт берилди.
I Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида 12-13 сентябрь кунлари илмий-амалий анжуман ҳам бўлиб ўтди.
Шу ерда Жаҳон ҳунармандлар кенгашининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича Президенти Кадда Кадумининг китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь