Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг минтақавий вице-президентини қабул қилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 1 июнь куни Жаҳон банкининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассанини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашувда Ўзбекистон банкнинг йирик бенефициарларидан бири экани, бугунги кунда лойиҳалар портфели 3 баробарга кенгайгани ва ҳозирда 11 миллиард доллардан ошгани эътироф этилган. 2026 йилга қадар Шериклик дастури 4 миллиард долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши қайд этилган. Жаҳон банки соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, банк, энергетика, транспорт, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган янгиланишларга кўмаклашаётгани таъкидланиб, иқлим ўзгариши ва ривожланиш бўйича мамлакат ҳисоботини тайёрлаш якунланаётгани маълум қилинган.

Жаҳон банки ва Ўзбекистон ўртасида 2030 йилга қадар муддатга белгиланган мақсадли вазифаларга мувофиқ камбағалликка қарши курашиш, қишлоқлар ва ўрта шаҳарлар инфратузилмасини модернизация қилиш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигига кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш ва таълимни ислоҳ қилиш лойиҳалари диққат марказида туриши урғуланган.

Учрашувда, шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суриш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Пак Чин бошчилигидаги делегацияни ҳам қабул қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Антонелла Бассани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг