Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Япония – улкан иқтисодий, индустриал ва интеллектуал салоҳиятга эга мамлакат. Иқтисодиёт ривожи бўйича дунёда учинчи ўринда туради. “Катта еттилик” давлатлари қаторига киради, халқаро майдонда муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистон ва Япония стратегик шерик, икки мамлакатни яқин кўп қиррали ҳамкорлик боғлаб туради. Давлат раҳбарининг расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради. 

Президент дастлаб мамлакатнинг йирик саноат ва илм-фан маркази - Нагоя шаҳрида бўлади. Токио шаҳрида Япония Императори, Бош вазири, парламенти ва ҳукумати раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Япония

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг