Шавкат Мирзиёев япон нашрига интервью берди

Жамият 2457
image

Ўзбекистоннинг бош ва устувор мақсадларидан бири бу – Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг “Nikkei Asian Review” нашрига берган интервьюсида бунга алоҳида тўхталган.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ЖСТга қўшилиш кечиктириб бўлмайдиган ва муҳим сиёсий мақсадлардан бири. Шунинг учун, 2017 йилда Ўзбекистонда комплекс ислоҳотлар бошланган.

Интервью Японияга расмий ташрифдан аввал ташкиллаштирилган ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бош вазир Синдзо Абэ билан учрашувда 6 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олишни режалаштираётганини айтиб ўтган. Лойиҳалар асосан электр энергия ва қишлоқ хўжалиги соҳасига оид бўлиши мўлжалланган.

Нашр Япония ва АҚШ Ўзбекистонда Хитойнинг таъсири ўсиб бораётганидан ташвишда эканини, аммо Мирзёев ва Абэ учрашувида бу жиҳат иккинчи даражага тушишини айтиб ўтган.

Шавкат Мирзиёев Абэ билан учрашувда эришиладиган келишувлар икки томонлама муносабатлар ривожида бошланғич нуқта бўлишини таъкидлаган. 

6 млрд долларлик келишувларга Навоийдаги ИЭСда янги газ турбиналарини ўрнатиш ҳам киритилган. Мирзиёев Япониянинг “Mitsubishi Hitachi Power Systems” компанияси 2 млрд долларлик газ турбинаси лойиҳасини ютишига ишонч билдирган.

Ўзбекистон Президенти мамлакат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда Япония тажрибасидан фойдаланиш истагида эканини билдирган.

Шавкат Мирзиёев Япония билан нефть, газ, нефть-кимё ва туризм соҳасида иқтисодий алоқалар ривожланганини айтиб, узоқ муддатли стратегик муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори эканини қайд этган. 

Нашрнинг қайд этишича, 22 декабрдаги парламент сайловлари Ўзбекистон демократия ривожланган давлатлар қаторига кириши учун илк қадам бўлишини алоҳида қайд этган.

Ўзбекистоннинг дипломатияси масаласида Мирзиёев мамлакат минтақанинг бошқа мамлакатлари ҳамда Россия, АҚШ ва Хитой билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашини таъкидлаган.

“Nikkei” Халқаро валюта жамғармаси маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги ялпи ички маҳсулоти аҳоли жой бошига 1550 доллардан тўғри келишини қўшимча тариқасида келтирган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 3.1
t
×