Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефонда гаплашди
Жамият
−
17:33 651 1 дақиқа
Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари Россия етакчисини Давлат думасига сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклаб, парламентнинг янги таркибига самарали фаолият тилаган.
Суҳбатда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.
Ҳукуматлараро комиссия ва Ҳудудлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари ҳамда Россияда Ўзбекистон маданияти кунларини натижадор қилиб ўтказиш муҳимлиги қайд этилган.
Томонлар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат думасига сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси