Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашда бешта ташаббус билдирди
Жамият
−
12 Ноябрь 2021
7455Аввал хабар берганимиздек, бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул яқинидаги “Демократия ва эркинлик” оролида ўтаётган Туркий кенгаш саммитида нутқ сўзлади.
Ўзбекистон раҳбари нутқи давомида рақамлаштириш, экология, маданият ва ёшлар масалалари борасида ҳам муҳим ташаббусларни илгари сурди. Булар:
• “ақлли шаҳар”ларни барпо этиш бўйича тажриба алмашиш ва инновацияларни трансфер қилиш мақсадида экспертлар ва IT-мутахассислар учун доимий платформа яратиш;
• Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда Туркий мамлакатларнинг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тузилмасини тузиш;
• “Туркий дунё туризми” ва “Табаррук зиёрат” сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, ҳунармандчилик кўргазмалари ва этноспорт мусобақаларини ўтказиш, маданий мерос объектларини сақлаш, реставрация қилиш ва бошқа йўналишларни қамраб олган “Йўл харитаси”ни биргаликда ишлаб чиқиш;
• Туркий тилли давлатларнинг тарихий, илмий ва маданий меросини ўрганиш тадқиқот марказини ташкил этиш;
• 2022 йилни Туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиш.