Шавкат Мирзиёев Тошкентга келаётган РФ Бош вазири Дмитрий Медведевни қабул қиладими?

Олам 3667
image

Жорий йилнинг 30 май куни Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Тошкентда ўтадиган Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишида иштирок этади. РФ Ҳукумат порталининг хабар беришича, Медведев 29-30 май кунлари Ўзбекистонда бўлади.

“Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Россия - Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг йиғилишини ўтказади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Россия Федерацияси ҳукумати раиси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилган.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш мўлжалланган. Бундан ташқари, томонлар энергетика, саноат, транспорт, юқори технологиялар ва қишлоқ хўжалигида йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қиладилар.

Ташриф доирасида турли соҳалардаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 84
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×