Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Бугун, 2 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Нукусга борди ва Жўқорғи Кенгеснинг навбатдаги сессиясида иштирок этди. Сессияда Мурат Камалов Жўқорғи Кенгеснинг янги раиси этиб сайланди.

Шавкат Мирзиёев сафари вақтида Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди.

Бундан ташқари, Президент Нукус шаҳридаги “Қорақалпоқ балиқ саноат” МЧЖ фаолияти ва қишлоқ хўжалигидаги лойиҳалар билан танишди.

Давлат раҳбари Нукус шаҳрида 2021 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган кўп қаватли уй-жойлар ва IT-парк қурилишини бориб кўрди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг