Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтди
Local
−
26 July 2019 4435 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Давлат раҳбари сафари аввалида Самарқанд халқаро аэропортини реконструкция қилиш ва янги терминал қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Президент Оқдарё туманида фермерлар билан учрашиб, ҳудудда кластерлар ва томчилатиб суғориш тизимини ривожлантириш кераклигини таъкидлади. Мирзиёев Самарқанд вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида қурилиши режалаштирилган туристик марказ лойиҳаси билан танишди.
Вилоятга ташрифи якунида давлат раҳбари Самарқанд туманида вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, фермер ва тадбиркорлар билан учрашди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August