Мирзиёев Самарқанд аэропортида янги терминал қуришга кўрсатма берди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига етиб боргани  ҳақида хабар берган эдик.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг ўзидаёқ мазкур бандаргоҳни ривожлантиришга оид лойиҳа билан танишди. Хусусан, бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштириш режалаштирилган. Янги аэровокзал эса барча халқаро талабларга жавоб берадиган, соатига 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган бўлади.

Давлат раҳбари замонавий бошқарувни жорий қилиш, реконструкция мобайнида эса поезд ва автобуслар қатновини кўпайтириш, аҳоли ва туристларга муқобил қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропорт

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг