Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги уруш фахрийлари пансионатига бориши кутиляпти
Жамият
−
06 Март 2021
8163Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатига бориши кутиляпти. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбамиз берган маълумотга кўра, давлат раҳбари Қора қамиш даҳасидаги пансионатга 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан аёлларни табриклаш ва улар билан мулоқот қилиш учун боради.
Ҳозирда пансионат жойлашган ҳудудда Президентнинг келишига тайёргарлик кўриш бошланган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Байрамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь