Шавкат Мирзиёев Тбилисида тантанали кутиб олинди
Жамият
−
02 июл 1018 1 дақиқа
Бугун, 2 июль куни Тбилиси шаҳрида Грузия Президентининг қароргоҳи – Орбелиани саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбарини Грузия Президенти Михаил Кавелашвили самимий қарши олган.


Олий мартабали меҳмон шарафига қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилган ва фахрий қоровул саф тортган.


Давлат мадҳиялари янграган. Етакчилар ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган.


Биргаликда суратга тушилган. Айни пайтда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Live
Барчаси