Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
01 Февраль 2020
10094Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойда янги турдаги коронавирус сабабли келиб чиққан эпидемиянинг фожиали оқибатлари муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ва дўст Хитой халқига чуқур таъзия билдирди.
Ўзбекистон умумий хатарга қарши самарали курашиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр экани қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишни имзолаганди.
Маълумот учун, бугунгача Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлиб, дунёга тарқалган 2019-nCoV вирусидан 259 нафар одам ҳалок бўлди. Дунё бўйича ушбу вирус билан касалланганлар 11943 нафарга етди. Вирус юқтирганларнинг асосий қисми – 11791 нафари Хитойда.